Линклар

Аҳмадийнажод Мугабе билан тил топишди


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод қудратли давлатларни Зимбабве ва Эрон иқтисодини вайрон қилишга уринаётганликда айблади.

Зимбабве сафари чоғида чиқиш қилган Аҳмажийнажод “қудратли давлатлар жаҳонда тинчлик ва барқарорлик равнақ топишини истамайдилар, бироқ Эрон ва Зимбабве каби миллатлар ўз олдига қўйган мақсадлардан воз кечмайди”, дея таъкидлади.

Пайшанба куни Аҳмадийнажод ва унинг зимбабвелик ҳамкасби Роберт Мугабе Ғарб давлатларини Эрон ва Зимбабвега қарши ноқонуний санкциялар қўллаётганликда айбладилар.
XS
SM
MD
LG