Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:55

Эркин микрофон - Марғилонда ҳижоб тикиш тақиқланди


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Қўқонда жойнамоз сотганларни хавфсизлик хизмати ходимлари олиб кетиб уларга жарима солаëтгани ҳақидаги хабар ортидан сим қоққан марғилонликлардан бири шаҳарда ҳижоб тикувчи чеварларнинг ҳам бозори касод қилинаëтганини билдирди.

Бозорчининг пулига кўз тиккан нафақахўр

Тошкент марказидаги банклардан бирида пенсия олиш учун навбат кутаëтган Мирвосил ака қанчадан бери нафақасини ола олмаганидан нолиди.

- Ваалайкум ассалом. Абдуллажон¸ менинг исмим Абдувосил. Пенсионерман. Ëшим 68 да. Кўпчилигимиз пенсиямизни қачон хоҳлаганимизда оламиз¸ деб омонат кассага ўтказиб қўйганмиз. Икки йилдан бери ҳеч пенсиямизни вақтида ололмаяпмиз.

Озодлик: Қаердансиз?

- Тошкент шаҳри¸ Миробод туманидан. Ҳозир кассанинг олдида ўтирибман ҳали. Банк пул бергани йўқ. Соат 7 да навбатга ëзилганмиз. “Ҳозир бозорчилар топширган пулдан етса берамиз. Бўлмаса оз-оздан берамиз ҳаммангларга етиши учун” деяпти. Ҳар ой шунақа. Тошкентда шунақа бўлса¸ бошқа жойларда қандай экан¸ ҳайрон қолади одам. 45 йил давлат корхонасида ишлаб қўйган одамман. Албатта¸ айб кассир қизларда эмас. "Халқ банки" бу. Ҳозир телефон қилишди бу қизлар. “Пул йўқ. Бозорчилар топширганда¸ берасан” деб айтишди. Ҳозир энди ўшалар топширишни бошлади. Ҳозир неча пулдан етса¸ ҳаммангларга бўлиб берамиз¸ деди. Ҳеч ким тўлиқ пенсиясини ололмайди.

Озодлик: Навбатда нечта нафақахўр бор?

- Ҳозир 10-12 одам қолди. Одамлар кетворишдида. Барибир шунга ҳам етмайди пул. Одамлар 150-200-220 минг атрофида пенсия олади. Шунга ҳам йўқ. Бу биринчи марта эмас. Ўтган сафар ҳам келдим. Пул йўқ¸ пул йўқ деган эди. Пластикка ўтказиб беринглар дедим. Пластикка ўтказиб кетдим. Пластикдан қандай қилиб нақд пул қилишни ўзларинг биласизлар. Ҳамма нарсани супермаркетдан олавермайсизку. Шу ерда нечта одам турган бўлса¸ ҳамма шу аҳволда. Ҳар сафар шу. Банкка бир неча марталаб телефон қилдик. "Халқ банки" Тошкентдаги энг бақувват банклардан ҳисобланадику¸ лекин шу аҳвол. Буларни текширадиган одам борми йўқми¸ ҳеч ким тушунмайди. Одамлар банкка ҳам бориб келишди. Пул йўқ деб жўнатиб юбораверади¸ дейди Мирвосил ака.


Марғилонда ҳижоб тикиш ва сотиш тақиқланди

Аввалги эшиттиришимизда Қўқонда жойнамоз сотиш тақиқлангани хабарини берган эдик. Марғилонлик суҳбатдошимиз бу хабарга қўшимча қилар экан¸ ҳижоб сотиш ҳам тақиқ остида эканини айтади

- Ҳижобларни ҳам соттирмаяпти. Ҳижоб тикадиган тадбиркорлардан ҳам миршаблар сотмайсан¸ чиқармайсан деб тилхат ëздириб олган.

Озодлик: Марғилон бозорида ҳижоб сотиш тақиқланганми?

- Ҳа. Ҳатто ҳижоб тикадиган тадбиркорларга рухсат бўлмаяпти. Махсус машиналарда тикиб чиқарадиганларга ҳам рухсат йўқ. Нафақат бозорга олиб чиқиш¸ тикиш ҳам мумкин бўлмаяпти. Бу бор нарса¸ дейди марғилонлик суҳбатдош.


Дори-дармонга пул топа олмаган мардикорлар

“Красноярскда ишлаëтган бир гуруҳ қашқадарëлик мардикорлар бетон қуйиб шамоллаб касал ëтишибди. Ўшаларнинг ҳолидан хабардор қилмоқчи эдим” дейди Озодликка сим қоққан навбатдаги суҳбатдош.

- Ҳозир бу болалар Красноярскда. Ўзбекистондан 60 та болани бир посредник олиб келган. Бир тийин бермай тўрт ойдан бери ишлатиб ëтибди экан. У болаларнинг даже телефон қилишга ҳам пули йўқ. Менга телефон қилинг¸ деб айтган эди. У ëқдан олиб келган одам “Ойига 500 доллардан бераман” деб давлат номидан расмийлаштирган ва олиб келган ишга. Булар ишга келган. Ишга келгандан кейин “Паспортларинг давлат номида туради. Паспортларинг бизда туради” деб паспортларнинг барчасини йиғиб олган. Ҳозир ўша посредник “Эртага пул бераман. Индинга пул бераман” деб болаларнинг паспортини олиб кетиб¸ ҳеч қанақа пул бермай бир чеченнинг қўлига ташлаб кетиб қолибди. Ҳозир у болалар қийинчиликда ëтибди. Барчаси бетон ишларда ишлаб шамоллаб кетган экан. Бориб олишга¸ даволанишга пули йўқ.¸ дейди бу "хабарчи"миз.

Узунлик ногиронга аравача эҳсон қилмоқчиман

дейди Австралиянинг кенг яйловларида семирган сигирлардан сут соғиб олиш билан машғул юртдошимиз Ойбекжон.

- Мен СМС жўнатган эдим. Менга сурхондарëлик Қаршибойнинг телефон номери керак эди. Шуни сўрамоқчи эдим. Арава деган эканда. Кечаги кун ўқиб қолдим. Худо хоҳласа¸ кейинги ойларга Ўзбекистонга бораман. Ўзбекистонга бориб¸ қўлимдан келганча шу болага ëрдам қилмоқчиман. Аравага қийналаяпман деган экан. Оллоҳ насиб қилса¸ бир арава олиб бермоқчиман. Шу болага раҳмим келиб кетиб Ўзбекистонга борганда имкон бўлганда бир нима қилиб бераман деяпманда. Уники биров етаклаб юрадиган арава экан. Мен ҳалиги қўл билан бошқариладиган арава совға қилмоқчи эдим.

Озодлик: Ойбекжон¸ Австралияда нима қиласиз?

- Фермада ишлайман.

Озодлик: Қанақа бориб қолгансиз у ëққа?

- Қонуний дастур орқали келганман. Ишлар яхши. Сут фермасида ишлайман. Сут етиштирамиз. Ўзимнинг соҳам қишлоқ хўжалиги. Ўзим изланиб¸ давлат дастурларини ëллаб¸ виза олиб келганман¸ дейди Ойбекжон.


Қўқонда аҳвол танг¸ қўқонлик аканинг гаплари нотўғри

дейишди жума куни бир-биридан хабарсиз телефон қилган ўзбеклар.

- Қўқонлик бир дўстимиз “Ўзбекистон яхши. Одамлар Россияга бориб гапираяпти. Ўзбекистонга ишласа яхши. Ўзбекистон одамлари дангаса” деб айтдилар. Ўзбекистонда иш бўлса¸ аҳвол яхши бўлса¸ одамлар келмайдику бу ëққа. Ўзбекистоннинг нимаси яхши экан? Одамларнинг ейишга нони бўлмаса¸ ишлайдиган иши бўлмаса. Қаерда ишлайди иш бўлмаса? Тўрт киши кўчага чиқиб ўтирса¸ “сен ҳизбчисан¸ сен ваҳҳобийсан” деб олиб бориб қамаб қўйса уни. Фермерларда ишлаб бўлмайди. Барча пулдорларнинг ўзларининг одамлари ҳамма жойни эгаллаган. Ўзбекистон яхши дейди. Ўзбекистоннинг яхши жойи қолдими. Мен у ëқда ишлай олмайман. Мени Ўзбекистонда туҳмат билан уч йил қамади. Бировнинг қўйини олдинг¸ деб туҳмат қилиб қийнаб олиб бориб қамади. Бир ярим йилдан кейин чиқдим. Чиқишим билан Россияга қочиб келдим. Уже чиққанимга бир ҳафта бўлганидан кейин “Сен намозга борасан шекилли” деб уйимга милиция кела бошлади. “Мен намозни билмасам қандай бораман?” десам¸ “Йўқ¸ сен шуларга алоқадорсан. Унақасан¸ бунақасан” деб олиб бороб уриб¸ сўкиб¸бегуноҳ одамларнинг нечтасини "ҳизбчи" деб ëлғондан қамаяптику. Намозни билмайдиган одамлар ëтибди. 159 билан шунча одамни қамаб ташлаган. Ўзбекистонда ҳақиқат қолдими? Кеча фарғоналик бир дўстимиз аëлларни бичиш бошланган деб айтдиларку. Ўзбекистоннинг ўзида биринчи бўлиб доктор аëлларни ва эркакларни ҳамда раҳбарларни бичиш керак. Кейин одамларга ўтсин. Аввал ўзларини¸ аëлларини¸ Каримовни¸ унинг қизларини бичсин. Кейин халққа бошласа бўларди¸ дейди бу ўзбекистонлик.

- Эркин микрофонга қўқонлик бир йигит чиқиб¸ ўз фикрларини билдириб¸ республикада бўлаëтган воқеаларга ўзининг нотўғри фикрларини билдириб¸ сизларни безовта қилди. Мен айтмоқчиманки¸ Қўқонда аҳвол ҳамма вилоятлардаги каби танг¸ дейди Қўқондан сим қоққанлардан бири.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG