Линклар

Ўзбекистонда "ГАИ всегда прав!"


Тадбир қатнашчилари ўз машиналари томига мигалкаларга тақлидан¸ кўк челакчалар тўнтариб қўйишди.

Тадбир қатнашчилари ўз машиналари томига мигалкаларга тақлидан¸ кўк челакчалар тўнтариб қўйишди.

Москвада бир гуруҳ ҳайдовчиларнинг йўллардаги "мигалка"ли машиналар бедодлигига қарши ўтказган тадбири кўпчилик ўзбекистонликларни ўз ватанлари йўлларидаги бедодликка яхшироқ разм солишга ундамоқда.



Сўнгги йилларда Москва кўчаларида машиналар кўпайиши натижасида бир неча юз километрларга чўзилиб кетувчи тиқинлар юзага келмоқда. Бундай тиқинларга чап бериш мақсадида бутун Россиянинг зўри ва зари борлари ўз машиналарига махсус мигалкалар ўрнатиб олишган. Бу албатта кўпчиликнинг асабини таранглаштирмоқда.

Боз устига, сон-саноқсиз махсус сигнал, мигалкалар, овоз чиқарувчи мосламаларга эга машиналарнинг шаҳар кўчалари қоидаларга зид равишда юриши¸ оддий ҳайдовчиларнинг сабр косасини тўлдирди. Бир гуруҳ интернет блогерлари мана шундай ноқонуний ишларнинг қонунийлаштиришига қарши уюштирган чиқиши кўпни кўрган давлат автомобил хизмати ходимларини ҳам саросимага солиб қўйди.

Москвада “Кўк челакчалар жамияти” аъзолари амалдорларнинг машиналарида махсус чироқлар – мигалкалар ўрнатилишига қарши акция уюштирди. Бу акцияда иштирок этган ҳайдовчилар ўз машиналарига махсус сигнал чироқларига тақлид қилувчи оддий кўк челакчаларни ўрнатиб Россия пойтахти кўчалари бўйлаб айланишди.




Бу оддий россияликларнинг ДАН ходимлари ва “крутойлари” бедодлигига бўлган муносабати.

Ўзбекистонда мигалкалар бедодлиги муаммоси мавжуд эмас, чунки улар фақатгина махсус машиналар ва ҳукумат раҳбарияти имтиёзига айланган. Лекин ўзбекистонлик ҳайдовчилар сўзларига кўра, мамлакат йўлларида ўзига хос¸ ўзига мос муаммолар мавжуд. Бу муаммолар эса ДАН ходимларининг бедодлиги билан боғлиқ.

- Улар аслида шофëрларнинг олдига келиб мурожаат қилиши керакку. Келмайди. Машинасининг олдида туради. Шофëрлар ўзи тушиб бориши керак. Кўпи қонун бўйича ишламайдида. Машинадан причина топиб¸ тўрт-беш сўм олай дейди. Госстрах мажбур бўлдику. Госстрах қилдиртириб ëтибди ҳозир¸ 5-10 минг оладида. Тезлик ошган бўлса¸ 2000-3000¸ деди Тошкент вилоятида ҳайдовилик қиладиган Асрорбек Ўзбекистон йўлларидаги бедодликни тасвирлай туриб.

Асрорбекнинг фикрига кўра, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилмаслигига милиция ходимларининг сонини ошириш билан эришиб бўлмайди.

Transparency International ташкилоти тадқиқотларига биноан, 2009 йилда коррупция индекси бўйича Ўзбекистон 180 мамлакат ичидан 174 ўринни эгаллайди ва оддий ўзбекистонликлар айнан милиция¸ хусусан йўл ҳаракатини тартибга солиши лозим ДАН ходимларининг энг кўп коррупциялашган тизим эканини айтадилар.

Қобилжон: Ҳеч қайси шароитда сиздан олмасдан қўйиб юбормайди. Танишингиз бўлса¸ у-бу қилади. Лекин ҳамма жойда штраф. Биринчи очередда пул.

Озодлик: Россияда ҳам машина ҳайдайсизми?

Қобилжон: Ҳа.

Озодлик: У ерда шароит қанақа?

- Бу ернинг қонуни яхши. Штраф қилдингизми¸ платëжка беради. Банкка бориб топширасиз. Правани олмайди¸ бошқа қилмайди. Миллион-миллион машина. Лекин бирортаси қоидани бузмайди. Камералар бор. Нарушение қилсангиз¸ тўхтатиб ëзиб беради¸ дейди ўзбекистонлик яна бир ҳайдовчи Қобилжон.

Қобилжоннинг ҳамюрти Аброр аканинг Ўзбекистонда ДАН ходимлари ишига муносабати анчайин жўн :

- Бизда ГАИлар келмайди. Бизда ГАИлар шефку. Борамиз¸ бир нарса олади¸ қўйиб юборади. ГАИ всегда прав. Нима қилсангиз ҳам ГАИ прав ака. Мана бизларни ушлади. Документларни текширди. Страховкани кўрди. Яна битта қоғоз багажда экан. Бориб олиб келгунимча¸ битта бегона одамга бериб юборибди. “Документлар қани?” десам¸ “Боринг¸ анави одам билан гаплашинг” деди. Борсам¸ у одам налогдан экан. “Сиз таксичилик қилаяпсиз. Налог” дейди. У десам¸ бу деди¸ бу десам¸ у деди хуллас бериб олиб кетдикда документларни¸ деди тошкентлик Аброр ака.

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг бундай арзу додига муносабат билдирган аксар россияликлар йўлда юрадиганларнинг ўз ҳақлари учун ўзлари курашишлари лозимлигини айтади. Ҳайдовчилар босими остида Россия ҳукумати бугунги кунда милиция ва ГИБДД йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси устидан назоратни кучайтирувчи қатор қонунлар қабул қилди.

Россиянинг Москва шаҳрида ҳайдовчилик қилувчи Нозали Россия ва Ўзбекистон автомобил назорати ходимларининг ҳайдовчилари ўртасидаги фарқни тушунтириб берди:

Нозали: Исм фамилиясини айтади. Проверка документ дейди. Агар бирорта причина бўлмаса тўхтатмайди. Ҳозир тўхтатаяпти. Ҳозир штрафлар ошиб кетди. Без техосмотрга 2000 бўлиб кетди. 80 фоизга ошди қисқаси.

Озодлик: Бизнинг ўзимизда ГАИ ходими тўхтатса¸ ундан ҳақ талаб қилиб бўладими?

- Бизда йўқ. талаб қилсангиз¸ дарров қамашадию. Бирор нарса қила олмайсиз. Яхшиси сразу пул берган маъқул¸ деди кўп йиллардан буён Москвада ҳайдовчилик қилувчи Нозали.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG