Линклар

logo-print

Янукович қарори танқид қилинди


Украина Бош вазири ўринбосари Сергей Тигипко мамлакат президенти Виктор Януковични Россия Қора денгиз флотининг Қримда қолишига рухсат берувчи шартнома имзолагани учун кескин танқид қилди.

Ассошиэйтед пресс агентлигига интервю берган Тигипко: "Иқтисодий нуқтаи назаридан мазкур шартнома мақсадга мувофиқ бўлгани, бироқ сиёсий нуқтаи назардан Янукович очиқчасига ҳаракат қилиши ва ўтказилаётган сўзлашувлар ҳақида барчани огоҳлантириши лозим эди", дея таъкидлади.

-Шартнома муҳокамаси ва унга имзо қўйилиши ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди, буни эса Украина халқи умуман истамайди,-дея қўшимча қилди Сергей Тигипко.

Чоршанба куни Харковда Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашган Украина президенти Виктор Янукович Россия Қора денгиз флотининг 2017 йилдан кейин ҳам Қримдаги базада қолишига оид янги шартномани имзолади.



XS
SM
MD
LG