Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этаётир


Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган портлашлар оқибатида камида 70 киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Жума кунги портлашларнинг аксари пойтахтдаги шиалар масжиди ёнида содир этилган. Яна бир портлашнинг радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр офиси ва гавжум бозор яқинида содир этилгани хабар қилинди. Жума кунги портлашлар учун масъулиятни ҳозир ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Мамлакат Бош вазири Нурий ал-Маликий портлашлардан сўнг эълон қилинган баёнотида хавфсизлик кучлари яқинда Ал-Қоида етакчиларини ўлдиргандан сўнг, жангарилар қарши ҳужумга ўтмоқдалар, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG