Линклар

Киевда норозилик акцияси ўтказилмоқда


Украина парламенти биноси олдида Россия Қора денгиз флотининг Қримда қўшимча 25 йил қолишига рухсат берувчи шартнома имзолаганига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда.

Мингдан ортиқ норозилар олдида чиқиш қилган мамлакат собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко мухолифатдаги барча кучлар бирлашиб, чоршанба куни куни имзоланган шартномага ўз қаршилиги билдириши лозим, дея таъкидлади.

Мазкур шартномани Украина ҳукуматининг айрим расмийлари ҳам танқид остига олдилар.


XS
SM
MD
LG