Линклар

Арманлар ўлдирилиши хотирланмоқда


Бутун дунё арманлари Биринчи жаҳон уруши даврида бир ярим миллион арман ўлдирилганини хотирламоқдалар.

Арманистон президенти Серж Саркисян Ереванда арманлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди. Шу ернинг ўзида диний маросим ҳам ўтказилди.

Арманистон 1915-1917 йилларда Усмонийлар даврида арманлар ўлдирилишини "қатлиом" деб тан олган. Туркия томони эса арманлар фуқаролар уруши оқибатида нобуд бўлганини билдириб келади.

Яқинда эса Арманистон Туркия билан муносабатларни яхшилаш ҳақида имзоланган шартноманинг ратификация жараёнини тўхтатишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG