Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод Угандага борди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун Уганда президенти Ёвери Мусевени билан учрашиб, Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзоси ҳисобланган Уганда шу пайтгача ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан жазо чоралари қўллашга оид халқаро ҳамжамият таклифларига ўз муносабатини билдирмаган.

Угандага келишдан аввал Эрон раҳбари Зимбабведа бўлиб, президент Роберт Мугабе билан сўзлашувлар олиб борди.

Аҳмадийнажод ва унинг зимбабвелик ҳамкасби Роберт Мугабе Ғарб давлатларини Эрон ва Зимбабвега қарши ноқонуний санкциялар қўллаётганликда айбладилар.




XS
SM
MD
LG