Линклар

logo-print

Путин Венага боради


Россия Бош вазири Владимир Путин бугун Венада Австрия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, Россия газини Европага олиб ўтувчи “Жанубий оқим” лойиҳаси борасида сўзлашувлар олиб боради.

Россия Қора денгиз ва Туркия орқали Европани боғловчи мазкур газ қувури ёрдамида Европа бозорига чиқиш ниятида. “Жанубий оқим" газ қувури лойиҳасига Россиянинг “Газпром” ва Италиянинг “Eni” ширкати ҳомийлик қилмоқда.

Владимир Путиннинг, шунингдек, бугун Венада ўтказилаётган дзюдо бўйича Европа чемпионати меҳмони бўлиши ҳам кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG