Линклар

logo-print

Хитой расмийси Матлюбов билан учрашди


Тошкентга сафар қилган Хитой Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Мен Цзанчжу 24 апрел куни Ўзбекистон ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов билан учрашди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, учрашувда террорчилик, айирмачилик ва экстремизм, наркотрафик ва бошқа турдаги трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишда, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинган.

Учрашув якунида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида 2010-2011 йилларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида идоралараро протокол имзоланди.
XS
SM
MD
LG