Линклар

logo-print

Вашингтонда Греция муаммоси муҳокама қилинди


Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки вакиллари Вашингтонда учрашиб, Грецияга фавқулодда молиявий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилдилар.

Мазкур учрашувда халқаро жамғармалар молиявий қийинчиликларга дуч келаётган Грецияга ёрдам беришга тайёр эканликлари, бироқ расмий Афинанинг ҳам бўҳронни бартараф этишда кескин чора тадбирлар кўриши лозимлиги эътироф этилди.

Греция Молия вазири Жорж Папаконстантиноу Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Кан ва Европа комиссиясининг иқтисодий масалалар бўйича мутассадиси Олли Рейн билан учрашиб Грецияга қарз бериш масаласини муҳокама қилади.

Греция ҳукумати махсус қутқарув дастури бўйича евроҳудуд давлатларидан 40 миллиард доллар ва ХВЖдан салкам 13.4 миллиард доллар ёрдам пули олиш ниятида. Айни пайтда Олли Рейн қутқарув дастури бўйича Грецияга ажратиладиган пуллар май ойи бошларида тайёр бўлишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG