Линклар

Зобулда портлаш рўй берди


Афғонистоннинг Зобул вилоятида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда уч киши нобуд бўлди, салкам етти киши тан жароҳати олди.

Зобул вилояти ҳокими ўринбосари Муҳаммаджон Расулёрнинг айтишича, бозорда содир этилган ушбу ҳужумда ҳусусий қўриқчилик фирмасининг бир ходими ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлган.

Айни пайтда Афғонистоннинг Қундуз вилояти ва Покистон чегарасига яқин қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудда жангарилар билан шиддатли тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинди.

Афғонистон расмийларига кўра, жума кундан буён ўтказилаётган ушбу амалиётларда толибларга алоқаси бўлган 40 дан зиёд жангари йўқ қилинган.

XS
SM
MD
LG