Линклар

Украиналиклар президент қароридан норози


24 апрел куни Украина парламенти биноси олдида Россия Қора денгиз флотининг Қримда қўшимча 25 йил қолишига рухсат берувчи шартнома имзолаганига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, норозилик акйиясида ўн мингдан ортиқ киши қатнашган.

Норозилар олдида чиқиш қилган мамлакат собиқ бош вазири Юлия Тимошенко мухолифатдаги барча кучлар бирлашиб, чоршанба куни куни имзоланган шартномага ўз қаршилиги билдириши лозим, дея таъкидлади.

Мазкур шартномани Украина ҳукуматининг айрим расмийлари ҳам танқид остига олдилар. Жумладан, Украина бош вазири ўринбосари Сергей Тигипко мазкур шартномани ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилгани учун мамлакат президенти Виктор Януковични кескин танқид қилди.

Чоршанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашган Украина президенти Виктор Янукович Россия Қора денгиз флотининг 2017 йилдан кейин ҳам Қримдаги базада қолишига оид янги шартномани имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG