Линклар

logo-print

АҚШдаги торнадода 10 киши нобуд бўлди


АҚШнинг Миссисипи штатида жунбушга келган кучли торнадо оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, камида 10 киши, жумладан, вояга етмаган болалар нобуд бўлган.

Миссисипи штати ҳокими Ҳейли Барбур штатнинг камида 17 туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганини билдирди. Хабарларга кўра, табиий офатдан Язу шаҳрига жиддий шикаст етган.

Торнадонинг, шунингдек, қўшни Луизиана, Арканзас ва Алабама штатларида ҳам вайронагарчиликларга сабаб бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG