Линклар

logo-print

Эрон расмийси Венада сўзлашувлар ўтказмоқда


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий бугун Венада Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Юкия Амано билан учрашиб, Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилмоқда.

Эрон матбуоти тарқатган хабарга кўра, Теҳрон ихтиёрида бўлган уранни бошқа давлатда қайта ишлашга оид БМТ таклифи ҳам Вена учрашуви диққат марказида бўлади.

Айни пайтда Вашингтон ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан тўртинчи давра жазо чораларини қўллаш чиқариғи билан чиқмоқда.

Расмий Теҳрон кам тўйинтирилган ўз уранини янада бойитилиши учун уни хорижга жўнатиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият таклифини рад қилган.

Эрон расмийларига кўра, Манучеҳр Муттақий БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси билан ҳам сўзлашувлар олиб боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG