Линклар

logo-print

Жанубий Кореянинг кемасини торпеда чўктирган?


“Жанубий Кореяга қарашли Cheonan кемасининг чўкиб кетишига унга торпеда урилгани сабабдир ва бу - ҳалокат сабаблари тўғрисидаги тахминларнинг энг асосийсидир”, деган фикрни билдирди бу мамлакат мудофаа вазири Ким Тэ Ён.

Вазирга кўра, якунига етган тергов-суриштирув ана шундай хулосага келган.

Жанубий Кореяга қарашли кема 26 март куни Шимолий Кореянинг денгиз чегарасига яқин ҳудудда портлаб, чўкиб кетган, кемадаги 46 нафар денгизчи ҳалок бўлган эди.

Жанубий Корея расмийлари Шимолий Кореяни бевосита айблаган бўлмаса-да, Пхенян томони бундай айбловлар Сеулдаги баъзи “урушқоқ восвослар” томонидан янграмоқда, деб жанубдаги қўшнисини айблаган эди.
XS
SM
MD
LG