Линклар

logo-print

Қаррубийнинг яқинлари босим остида қолмоқда


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Меҳди Қаррубийнинг яқинлари ўз оилаларининг хавфсизлиги таҳдид остида қолганини айтмоқдалар.

Қаррубийнинг турмуш ўртоғига кўра, уларнинг Теҳрондаги уйига куни кеча қуролли кишилар кириб, тинтув ўтказган. Қаррубий хонимнинг айтишича, шунга ўхшаш амалиёт ўтган ойда ҳам ўтказилган эди.

Аёлнинг фикрича, жорий раҳбариятга очиқдан-очиқ қарши чиқаётгани учун маъмурлар Қаррубийдан шу усулда ўч олмоқда.

Меҳди Қаррубий ўтган йил ёзда ўтказилган президент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг амалга оширилган оммавий норозилик намойишлари уюштирувчиларидан бири бўлган эди.
XS
SM
MD
LG