Линклар

Окинаваликлар АҚШ базасига қарши


Кеча Японияда юз мингдан зиёд киши иштирок этган митингда Окинава оролидан АҚШ ҳарбий базаси олиб чиқиб кетилишини талаб қилдилар.

Митингда Окинава губернатори ҳам иштирок этди. У аҳоли зич яшайдиган бу оролда базанинг мавжудлигига қарши.

АҚШ Окинава оролида ўз ҳарбий базасини 1945 йили, Иккинчи жаҳон уруши давомида бу оролни босиб олганидан сўнг жойлаштирган эди.

Орол устидан маъмурий назорат Японияга 1972 йили қайтариб берилган.

Оролда АҚШнинг 30 дан зиёд ҳарбий объекти мавжуд.
XS
SM
MD
LG