Линклар

logo-print

Кеча Беларусда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди


Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошинага кўра, овоз бериш жараёнида жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилмади.

Сайловга 12 сиёсий партиядан ҳаммаси бўлиб 25 минг номзод қўйилган. Улар бир ярим мингдан зиёд маҳаллий кенгашдаги депутатлик ўринлари учун курашмоқда.

Сайлов арафасида мухолифат ўз вакилларига маҳаллий маъмурлар томонидан босим ўтказилаётгани, натижада уларнинг кўпчилиги сайлов жараёнидан чиқиб кетишга мажбур бўлгани тўғрисида шикоят қилган эди.

Беларусда ўтказилган маҳаллий сайловларни 18 мингдан зиёд, шу жумладан, 50 нафар чет эллик кузатувчи кузатди.
XS
SM
MD
LG