Линклар

logo-print

Венгрияда ўнгчилар ғалаба қилди


Венгрия парламенти сайловининг иккинчи босқичида ўнг марказчи ФИДЕС партияси сайловчилар кўпчилигининг овозларини қозонди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ФИДЕС партияси парламентдаги 386 депутатлик ўрнидан 262 тасини эгаллайди.

Бу – парламентдаги ўринларнинг 3 дан 2 сидан кўп бўлиб, зарурат бўлган тақдирда Конституцияни ўзгартириш имконини беради.

- Овозларнинг 3 дан 2 сини олгани яхши бўлди. Чунки қарорларни тез қабул қилиш мумкин бўлади. Ҳукумат вақт йўқотмай ҳаракат қила олади, деди будпештлик сайловчилардан бири.

Венгрия парламенти сайловининг якшанба куни ўтказилган иккинчи босқичида ғалаба қилган ФИДЕС партияси венгрияликларга иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни ваъда қилди.

Мамлакатни 8 йил давомида бошқариб келган социалистлар сайловчиларнинг 19 фоизи овозини ололди, холос.
XS
SM
MD
LG