Линклар

Қундузда 80 дан зиёд қиз заҳарланди


Афғонистон расмийлари мамлакат шимолидаги мактаблар ўқувчи қизларидан юзга яқинида кузатилаётган сирли касалликни тарқатишда жангариларни айблади.

Кейинги кунларда, асосан Қундуз вилоятида 80 дан зиёд қиз касалланди.

Касалга чалинганларнинг боши айланди, кўнгли айнади, баъзилар ҳушидан кетди. Бемор қизларнинг барчаси касалга чалиниш арафасида мактабда қандайдир кучли ҳид пайдо бўлганини эсламоқда.

Маҳаллий расмийлар фикрича, мактабларда қандайдир номаълум заҳар сочилган бўлиб, бу жиноят ортида хотин-қизларнинг билим олишига қаршилик қилаётган толиблар турган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG