Линклар

Қирғизистонда тартиб ўрнатувчи Комиссия тузилди


Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланувчи комиссия тузилгани тўғрисида эълон қилди.

Комиссия яқинда бўлиб ўтган тартибсизликлар давомида одамларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлганларни қидириш, талончилик ҳолатларининг ҳамда миллатлараро низоларнинг олдини олиш билан шуғулланади.

Айтилишича, собиқ президент Қурманбек Бакиев тарафдорларининг қўпорувчилик ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида кенг миқёсли амалиётлар ҳам тайёрланмоқда.

Таркибига куч ишлатар идоралар раҳбарлари кирган Комиссияга муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Алмазбек Атамбаев раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG