Линклар

Путин Киевга сафар қилади


Россия бош вазири Владимир Путин бугун Киевга сафар қилади. Бу ерда Владимир Путин Украина президенти Виктор Янукович ва бош вазир Микола Азаров билан сўзлашувлар олиб боради.

Ўтган ҳафта ҳар иккала давлат президентлари Россия Қора денгиз флотини Қримда қўшимча 25 йил қолишга рухсат берувчи ҳамда Украинага арзон нархда рус газини етказиб беришга оид шартномани имзолаган эдилар.

Бироқ Украина мухолифати Россия ҳарбийларининг Қримдаги базада қолишига қарши чиқмоқдалар.

Шанба куни Украина парламенти биноси ёнида Россия билан имзоланган шартномага қарши бир неча минг кишилик норозилик акцияси ўтказилди.
XS
SM
MD
LG