Линклар

Бишкек-Ўш трассаси ёпилди


Қирғизистон собиқ Ички ишлар вазири Молдомўса Қонғантиевнинг 300га яқин тарафдори собиқ амалдорни озод қилиш талаби билан Бишкек-Ўш йўналишдаги трассани ёпиб қўйдилар.

Бундан бир оз аввал Қонғантиевнинг Москвада қўлда олингани ва тунда Бишкекка олиб келингани хабар қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, собиқ вазир ҳозир Бишкекдаги тергов изоляторлардан бирида сақланмоқда.

7 апрел кунги намойишлар чоғида Молдўмуса Қонғантиев Таласда намойишчилар томонидан қаттиқ калтакланган эди. Бишкекда даволангандан сўнг Қонғантиев ғойиб бўлган. Айрим ахборот агентликлари собиқ вазирнинг Қозоғистонга кетгани хусусида хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG