Линклар

Яманда Британия элчиси жонига қасд қилинди


Яман пойтахти Санада Буюк Британия элчиси Тим Торлот жонига қасд қилинди.

Сўнгги хабарларга кўра, дипломат кетаётган машина ёнида кучли портлаш содир этилган. Оқибатда бир киши нобуд бўлган, Британия элчисига ҳеч қандай шикаст етмаган.

Яман полициясининг билдиришича, ушбу портлаш худкуш шахс томонидан содир этилган.

Ал-Қоиданинг Яманда фаолият юритаётган шўъбаси яқинда мамлакатдаги хориж дипломатик миссияларига қарши ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG