Линклар

Тожик расмийси Тошкентга сафар қилади


Тожикистон Бош вазири ўринбосари Муродали Алимардонов Тошкентга сафар қилмоқда.

Савдо-иқтисодий масалалар бўйича икки давлат қўшма комиссияси раиси Муродали Алимардонов Тошкентда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи, жумладан сув муаммоси ва Тожикистон юкларини Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Бундан бир ҳафта муқаддам Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги уч ой мобайнида Ўзбекистон ва Тожикистон алоқаларида ижобий ва салбий ўзгаришлар кузатилаётгани хусусида баёнот тарқатган эди.

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон томонининг Тожикистон юкларини ўз ҳудудида ушлаб тургани икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашувига сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG