Линклар

logo-print

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Пхеньянда


Хитой ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чан жаҳоннинг энг ёпиқ давлати ҳисобланган Шимолий Кореяга сафар бошлаган.

Синхуа агентлигининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган расмийларга таяниб хабар қилишича, Маргарет Чан икки кунга мўлжалланган сафари давомида Шимолий Кореядаги шифохоналар ва тиббиёт муасассаларига ташриф буюради.

Айни пайтда Шимолий Кореяда озиқ-овқат бўҳронининг авж олгани хабар қилинмоқда. Жанубий Кореядаги инсонпарварлик ташкилотларидан бири феврал ойида эълон қилган ҳисоботида қиш мавсуми давомида Шимолий Кореяда 2000 га яқин фуқаронинг очликдан нобуд бўлганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG