Линклар

Ўз ватандошларини заҳарлаган ўзбек иши судга оширилди


Россиянинг Ейск шаҳрида ўз ватандошларини заҳарлаганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси иши судга оширилди.

Тергов xулосасида айтилишича, Дурбек Эшқувватов 5 феврал куни ўзи билан ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари овқатига натрий нитрат моддаси қўшган. Овқатдан заҳарланган 11 нафар ўзбек шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Ўзбекистон фуқароларидан икки нафари заҳарланишдан вафот этган.

Айни пайтда Ўзбекистон фуқаросига қўйилаётган айбловлар ва унинг неча йилга қамалиши мумкинлиги ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG