Линклар

Россия президенти Ослога борди


Россия президенти Дмитрий Медведев давлат ташрифи билан Норвегияга борди.

Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги бугун Ослода ўтказиладиган музокараларда ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалалар ҳамда Баренц денгизидаги чегара ҳудудлари атрофидаги вазиятнинг муҳокама этилишини маълум қилди.

Россия расмийларининг билдиришича, Медведевнинг сафари якунида икки давлат ўртасида бир қатор ҳамкорлик шартномаларини имзолаш режаланган.
XS
SM
MD
LG