Линклар

logo-print

Германия Грециядан аниқ молиявий дастур кутмоқда


Германия ҳукумати, агар Греция ўз бюджетидаги камомадни қисқартиришга қаратилган муайян чора-тадбирлар дастурини тақдим қилмаса, ушбу давлатга молиявий ёрдам кўрсатилишига қарши чиқишини билдирди.

Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда ўтказилаётган йиғини чоғида маълум қилди.

- Катта миқдордаги пулни тақдим қилишдан аввал Грециянинг тўғри йўлда ҳаракат қилаётганига ишонч ҳосил қилмоғимиз даркор. Греция авваламбор бюджетидаги нуқсонларни бартараф этиши лозим. Европалик солиқ тўловчиларнинг қайсидир давлат хатоси учун жавоб бериши ҳам мақсадга мувофиқ эмасдир, деди Гуидо Вестервелле.

Жиддий молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган Греция ҳукумати ўтган ҳафта ЕИ ва Халқаро валюта жамғармасидан бир неча миллиард долларлик қутқарув дастурини тезроқ амалга оширишни сўради.
XS
SM
MD
LG