Линклар

Гулнора Каримова Нобел Тинчлик мукофотини олмоқчи


Гулнора Каримова ўзининг дунëдаги машҳур сиëсат арбоблари билан дўстлигини даъво қилади.

Гулнора Каримова ўзининг дунëдаги машҳур сиëсат арбоблари билан дўстлигини даъво қилади.

Россия нашрларининг хабар беришича¸ Ислом Каримовнинг тўнғич қизи¸ Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ ваколатхоналари¸ ҳамда Испаниядаги элчиси Гулнора Каримова дунëнинг ана шу нуфузли мукофотига номзод қилиб кўрсатилган.

Ўзбекистон президентининг тўнғичи, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамоатчилик жамғармаси раҳбари Гулнора Каримова 2011 йил учун Нобел Тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда gazetasng.ru нашри мазкур нуфузли мукофотга номзод кўрсатувчи ташаббускор гуруҳга яқин бўлган ўз манбасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Гулнора Каримова номзодини кўрсатиш ташаббускорлари унга бу халқаро мукофотни “Марказий Осиё мамлакатларининг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти асосларини ташкил этишдаги саъй-ҳаракатлари” ҳамда “минтақада Ўзбекистон Форум жамғармаси каби йирик ижтимоий-гуманитар лойиҳани ташкил этганлиги учун” топширишни таклиф қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Гулнора Каримовани Нобел Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ташаббуси билан собиқ лауреатларнинг айримлари, Ғарбий Европадаги бир қанча мамлакат парламентлари депутатлари ҳамда Европа университетларидан бирининг сиёсатшунослик ва ижтимоий фанлар факультети чиққан.

Нобел жамғармаси низомига мувофиқ, номзодларни Норвегия Нобел қўмитасининг амалдаги ва собиқ аъзолари, миллий парламентлар аъзолари, тинчлик масаласи бўйича доимий халқаро бюро комиссияси аъзолари, Детройт халқаро институти аъзолари, сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик, тарих ва фалсафа соҳасида фаолият юритувчи университетлар профессорлари кўрсатишлари мумкин.

2009 йили 90-марта ўзининг 120 соҳибига топширилган йилнинг Нобел Тинчлик мукофотининг сўнгги совриндори АҚШ президенти Барак Обамадир.

Швециялик физик¸ тадбиркор¸ аввалига порохни ихтиро қилиб¸ сўнгра дунëдаги энг машҳур тинчликпарварлардан бирига айланган Алфред Нобелнинг физика¸кимë¸ тиббиëт¸ иқтисод ва адабиëт бўйича мукофотлари илм ва санъат оламида энг нуфузли мукофот саналса¸ Нобел Тинчлик мукофоти билан халқаро майдонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун ҳисса қўшган давлат ва сиëсат арбоблари¸ шунингдек халқаро ташкилотлар тақдирланиб келмоқда.

Нобел васиятига кўра¸ Тинчлик мукофоти ҳар йили халқаро майдонда миллатлар ҳамдўстлиги¸ қуролли кучлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва кескинликни юмшатиш ëки тугатишга энг кўп ҳисса қўшган шахс ëхуд ташкилотга берилиши лозим. Айни пайтда¸ бу мукофотга номзод бўлиш¸ ҳаттоки уни олиш учун шахс у ëки бу давлат етакчиси ëхуд машҳур давлат арбоби бўлиши шарт эмас.

Нобел Тинчлик мукофоти тарихи¸ бу мукофот ишқибозларининг ниҳоятда ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Хусусан¸ кейинги аср давомида дунëнинг аксар мустабид ва уруш жиноятчилари айнан шу мукофотни олиш ишқида алоҳида "ëниб-куйишган".

Масалан¸ 1917 йили Ленин¸ 1935 йили Муссолини¸ 1939 йили Гитлер¸ 1945 ва 1949 йилларда Сталин ўз номзодини Нобел Тинчлик мукофотига тақдим этди. Жаҳоннинг сўнгги диктаторларидан бири Слободон Милошевич ҳам 2005 йили ўз номзодининг айнан шу мукофотга кўрсатилишига муваффақ бўлган.

Бу ғаройиб рўйхатда¸ дунëнинг ажабтовур диктаторларидан бири туркманбоши ҳам бор. 1993 йили шахмат бўйича жаҳон чемпиони Анатолий Карпов ва ўзбекистонлик ëзувчи Тимур Пўлатов ташаббуси билан Россия Пен клуби томонидан Сапармудор Ниëзов номзоди Нобел Тинчлик мукофотига тавсия қилинган ва кўп ўтмай бу воқеа ўзига хос жанжалга сабаб бўлган эди.

Озодлик Гулнора Каримовани мазкур мукофотга тавсия қилган шахс ва гуруҳларни аниқлаб¸ улар билан боғланишга ҳаракат қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG