Линклар

logo-print

Қандаҳорда вазият ёмонлашди


Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлди.

Полициянинг билдиришича, машина ва мотоциклга ўрнатилган бомба мосламалари полиция карвони ёнида портлатиб юборилган.

Қандаҳор толибларнинг асосий қароргоҳларидан бир ҳисобланади ва АҚШ қўшинлари қўмондонлиги мазкур ҳудудда жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишни режалаган.

Айни пайтда БМТ Қандаҳордаги вазият тобора ёмонлашиб бораётгани туфайли у ердаги хорижлик ходимларини пойтахт Кобулга кўчирганини маълум қилди. Қандаҳордаги 200дан ортиқ маҳаллий ходимга эса БМТ уйда ўтиришни тафсия қилган.
XS
SM
MD
LG