Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:37

Эркин микрофон - "Ҳукуматдагилар аввал ўз аëлларини бичсин!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Аëлларни ялпи бичиш кампанияси давомида қўшнисининг ўлим чангалидан аранг омон қолганини айтган"озодликчи" ана шундай дейди.

Тўйдаги уруш Қувват акани етти қозига ошно қилди

Хоразмдан телефон қилган Қувват ака ўз фарзандини тўйда калтаклаган безориларга Гурлан милициясининг панжа орасидан қараëтганидан нолийди.

- Мен Машанов Қувват. Хоразм вилояти¸ Гурлан туманиданман. Шу бизнинг тўрт болани бир тўйда болалар уриб¸ органга топширдик. Ички ишлар бунга масъулиятсизлик билан қараб урган одамларга маъмурий жазо берди. Групповой бўлиб урилган. Бу тўғрида прокуратурага ариза бердим. Ҳозиргача натижаси йўқ. Прокуратурага тўрт марта бордим. Иккита йигит ўзлари урушишган. Иккита тўйни бузишган. Менинг ўғлимни¸ катта акамнинг ўғлини¸ энди у ҳам менинг ўғлим¸ унинг дадаси вафот этиб кетди. “Нимага урасан?” деб менинг бир ўғлим борса¸ уни ҳам урган. Кейин булар разборга чиқишган. Шу ерда яна уриш бошланган. Менинг эътирозимни ички ишлар ходимлари умуман қабул қилмаяпти. Яқинда суд бўлди. Суднинг қарори ҳам мени қониқтирмаяпти. Апелляцияга бер¸ дейди. Апелляцияда ҳам шу гапни айтади булар. Бизнинг Гурлан туманида ички ишлар¸ прокуратура ходимлари умуман ишламасдан ëтибди. Менинг эътирозим шу¸ дейди Қувват ака.


Тўбалаш ва гулянка

Суҳбатдошимиз истиқомат қиладиган Гурлан тарафларда тўйдан олдин куëв сайрини гулянка дейишади. Бу гулянкада ичиб олган ëш-яланг муштумини тугиб бир бири билан уришади. Бунинг отининг тўбалаш эканини айтади Қувват ака.

Қувват ака: Кўп. Ҳозир ҳам мен суднинг олдида ўтирибман. 1983 йилда туғилган бир йигит ни за что ўлиб кетди. Иккита колхознинг болалари группавой бўлиб гулянкада урушиб¸ бу ерда ҳам энди групповой урган.

Озодлик: Гулянка деганингиз нима?

Қувват ака: Гулянка дегани¸беш-олтита машинага болалар минади. Қиз томондан чиқади беш-олтита машина. Бизлар Вазир колхозиданмиз. Гурлан шаҳарга келади. Памятникка боради¸ бир ошхонага кириб ўйин-кулгу қилади. Хуллас у ëқдан келин¸ бу ëқдан куëв айланишга чиқади. Памятникка бориб гул қўйишади.

Озодлик: Ароқ¸ вино ичишадими?

Қувват ака: Албатта¸ ичишади. Шуни кўтара олмаган болалар бир-бири билан урушади.

Озодлик: Бир хил одамлар “Тўйда тўбалашма чиқмаса¸ қизиқ бўлмайди” дейди.

- Энди бизларда ундай эмас. Тўбалаш бўлиб мана бир бола 10 гулидан бир гули очилмай ни за что кетди¸ дейди Қувват ака.


Айшни нодон суриб¸ кулфатни доно тортадир...

Ғаллаоролдан қўнғироқ қилган суҳбатдош чироқ пули йиғаман деб халққа қилинаëтган зулм кўламидан гапиради.

- Ало эшитилаяптими? Мен Жиззах вилояти¸ Ғаллаорол туманидан Набижон Жўрабоевман. Ким билан гаплашаяпман?

Озодлик: Абдулла Искандар.

- Ҳа¸ Абдулла Искандаржон¸ соғлиқларингиз яхшими?

Озодлик: Раҳмат. Ўзингиз яхшимисиз?

- Ишлар яхшими? Яхши юрибсизларми? Халқ хизмати билан чарчамаяпсизларми?

Озодлик: Раҳмат.

- Абдуллажон¸ Бахмал тумани билан Зарбдор туманидаги ҳокимларнинг хонадонма хонадон юриб 40 минг сўмдан йиғиб олаëтганлиги тўғрисида айтмоқчиман. Жиззах вилояти бўйича шу аҳвол. Бизнинг районда бундан ҳам баттар аҳвол бўлди. Пўлатов Ҳоди дегани электросет бўйича областдан бизнинг Ғаллаоролга 8-9 десанти билан келди. Икки-уч ой ишлади бу ерда. Одамларни “Электр счëтчигинг эски. Янгисини қўйишинг керак” деган маънода ҳаммага 200-700-800 минг жарима солиб¸ яна бунинг устига ҳаммага янги счëтчик қўйдирилди. Қонун йўқ. Ўзи 2012 йилгача счëтчиклар ишлайди. Ҳамманики ишлаяпти. Пломбаси тушиб кетса ҳам “Сен 500 минг сўм тўлайсан”. Тўлаганларнинг бирор сўмини кассага топширгани йўқ. Икки-уч ой ишлаб¸ ҳамма пулни йиғиб¸ 500-600 миллион пулни йиғиб кетворди.

Ҳозир Ғаллаоролнинг электросети шунақа бўлиб қолган: бирорта мутахассис келиб ишламайди. Ҳозир нефтбазадан урилгани келиб Ғаллаоролда электросетнинг бошлиғи. Бу ҳам ўз қорнини тўйдириб ëтибди ака. Симлар чатоқ¸ аҳвол чатоқ¸ трансформатор чатоқ. Осмондан тўртта ëмғир тушса¸ район марказида пақ этиб свет ўчади. Машинанинг шамолига ҳам ўчадиган бўлиб қолган ҳозир. Булар шунақа коррупцияга берилиб кетдики¸ электросет ҳозир давлатдан 6 миллиард қарз. Бу Ғаллаорол туманиники. Буни биров суриштирмаяпти. Халқ қарзмас. Халқдан давлат қарз. Пенсиядан ушлаб қолаяпти¸ болаларнинг пособиесидан ушлаб қолаяпти¸ ўқитувчилар¸ докторлар жамики ишлайдиган одамларнинг пулидан ушлаб қолаяпти. Агар битта хонадонда иккита пенсионер¸ иккита ишчи бўлса¸ ҳаммасининг пулидан ушлаб қолаяпти. Нима қилаяпсан¸ дейдиган одам қолмади. Айшни нодон суриб¸ кулфатни доно тортадур¸ деган замон Ғаллаоролга келди. Тўртта ахмоқ виждонни жиғилдонга айлантирганлар роҳат қилиб¸ пулни йиғиб¸ қўша-қўша участка солиб¸ машина олиб ëтибди. Лекин кулфатни бу ëқдаги доно халқ тортаяпти¸ дейди куюниб ғаллаороллик суҳбатдош.


Миллат аëллари бичилса¸ бизнинг келажак нима бўлади?

деган риторик савол қўяди Сурхондарëдан қўнғироқ қилган суҳбатдош.

- Мен Сурхондарëдан. Ангор туманидан. Бу ерда уч киши бўлса¸ уларнинг бири СНБ¸ бири айғоқчи. Аëлларни бичиш тўғрисида гапириб¸ жуда катта бир мавзуни кўтариб чиқдингизларда. Энди хотинларни бичиб ташлаб эртага битта бола туғса¸ ким гарантия беради бу бола то отаси билан онаси ўлгунга қадар соғлом юради ва ота-онасини кўмади деб? Мана бизда иккита кишининг биттадан ўғли бор эди. Иккаласиники ҳам ўлди. Ана энди уларнинг бошқа фарзанди йўқ. Нексия машинаси¸ уйи¸ мол-ҳоли бор. Уларни кимга мерос қилиб ташлаб кетади? Уларнинг худойисини ким қилади? Уларнинг чироғини ким ëқади? Шуни диндорлардан¸ дин уламоларидан ҳам бир сўраб кўриш керакда.

Мана бизнинг қишлоғимиздан биттасини ишдан олиб бориб мажбуран бичган. Сал қолди ўлиб кетишига. Куни бор экан ўлмай қолди. Агар ўлиб кетганида учта бола сағир қоларди. 1980-1990 йилларда осмондан самолëт билан дори сепиб¸ ердан ҳам дори сепиб¸ аëлларга чопиқ қилдириб¸ пахта тердириб¸ шундай бўлса ҳам 10 та боладан туғиб аëллар¸ медаллар бериб¸ боевой болаларку бу. Ҳозирчи? Ҳозир пахта ëғини 400 граммдан ўлчаб бериб ўтирибди. Энди у камқон бўладида. Техниканинг мойини едириб ўтиргандан кейин ундан қандай бола туғилади? Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтирганлар аввал ўзининг турмушга чиққан қизини¸ келинини¸ синглисини¸ аммаси борми¸ холаси борми аввал шуларни бичиб кўрсинда¸ кейин бечора халқни бичса бўлади. Эртага подшо ҳам кетади¸ вазир ҳам кетади¸ мен ҳам кетаман. Биздан кейин Оллоҳ таолонинг дунëси қоладику. Ундан кейин ким дунëни олиб бора олади¸ дейди сурхондарëлик кекса суҳбатдошимиз.


Нега Ўзбекистонда эркин матбуот йўқ?

деган саволни қаршилик истеъфодаги майор Ўткиржон ўртага қўйди.

Ўткиржон: Ассалому алайкум. Мен Қашқадарëданман. 40 ëшдаман. Касбим собиқ ҳарбийман. Касаллигим туфайли ҳозир нафақадаман. Исмим Ўткир. Қашқадарë ҳақида деярли маълумот йўқда. Умуман бизнинг халқимиз ҳозир ахборотга муҳтож бўлиб қолган. Фақат Озодлик ëки сунъий йўлдош антеннаси орқали бошқа каналлардан Ўзбекистон ҳақида маълумот олишга тўғри келаяпти. Кимнидир ишдан олишибди¸ олишмоқчи деган гаплар фақат миш-миш бўлиб юрадики¸ агар шуларни марказий телевидение¸ марказий радио¸ газета ва ахборотларда эълон қилса¸ одамларнинг орасида ҳеч қанақа миш-мишга ўрин қолмайди. Мана ўтган йиллари шаҳар ҳокими мана кетди¸ мана олинди¸ қўлга тушибди дейишдию¸ яна ҳеч нарса бўлмагандай бир-икки ойлардан кейин кўчада пайдо бўлаяпти. Китобда қанча воқеалар бўлди. Ўтган йили Китоб ҳокимини ўлдириб кетишди, деб эълон қилишдию. Унда МХХ бор экан¸ милиция органлари қатнашган. Уни биз фақат миш-миш орқали эшитидик. Қани энди Россия каналларига ўхшаб “Кеча шунақа воқеа бўлди. Шуни биз кузатдик. Ҳозирча шу аҳвол. Ҳозирча биз иккита одамни қамадик” деган гаплар йўқ.

Озодлик: Китоб ҳокими ростдан ўлдирилдими?

- Ҳа¸ ўтган йили ëз ойларида эдими. Ўз жонига қасд қилибди, дейишди. Кейин билишса¸ унга ўзини ўзи осишга ëрдам беришибди. Бир неча марта токка улаб қийнашибди. У қачонлардир ким биландир қўлга тушгану¸ шантаж қилишиб¸ ундан пул талаб қилишган. Шунақа гаплар узуқ-юлуқ етиб келади. Конкрет информацияга эга эмасмиз¸ дейди нафақадаги майор Ўткиржон.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG