Линклар

Ироқ сайловидаги айрим овозлар бекор қилинди


Ироқ Адлия кенгаши 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловларида 52 нафар номзодга берилган овозларни бекор қилди.

Адлия кенгаши вакилларига кўра, ушбу номзодларнинг собиқ президент Саддам Ҳусайннинг Баас партиясига алоқаси борлиги аниқланган.

Кенгаш матбуот вакили Али Маҳмуднинг билдиришича, сайловда ғолиб чиққан икки номзод ҳам депутатлик ўрнидан мосуво қилинади.

7 март куни ўтказилган сайловда суннийларнинг “Ал-Ироқия” альянси вакиллари 325 ўринли парламентда 91 ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Амалдаги Бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги сиёсий блок эса 89та ўринни эгаллади.
XS
SM
MD
LG