Линклар

logo-print

Ярослав Качинский президент бўлмоқчи


Смоленск яқинидаги авиаҳалокатда нобуд бўлган Полша президенти Леҳ Качинскийнинг акаси Ярослав Качинский Полшада муддатидан аввал ўтказиладиган президент сайловига ўз номзодини қўйишини эълон қилди.

Собиқ Бош вазир ва мухолифатдаги йирик “Ҳуқуқ ва адолат” партияси раҳбари Ярослав Качинский бу борада эълон қилган баёнотида, “Полша президенти ва юқори мартабали расмийларнинг ўлими, улар бошлаган ишни давом эттиришимиз лозимлигини англатади”, дея билдирган.

Полшада ўтказилган сўнги сўров натижаларига кўра, президентлик учун асосий баҳс Ярослав Качинский ҳамда вақтинчалик президент лавозими бажараётган Бронислав Коморовский ўртасида бўлади.

XS
SM
MD
LG