Линклар

logo-print

БМТ ходимларини Афғонистон хавфсизлик кучлари ўлдирган бўлиши мумкин


БМТнинг ўтган йил октябрида Кобул шаҳрида нобуд бўлган 5 аъзоси Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳарбийлари томонидан ўлдирилган бўлиши мумкин, дейилади БМТ эълон қилган ҳисоботда.

Ҳужжатда юз берган воқеа юзасидан узил-кесил хулоса мавжуд эмаслиги, лекин БМТ ходимлари "адашиб" очилган ўтдан ҳалок бўлган бўлиши эҳтимоли катта эканлиги айтилган.

БМТ ҳисоботида, шунингдек, ташкилот ходимлари хавфсизлигини таъминлаш тизимида қатор камчиликлар мавжудлиги белгилаб ўтилган.
XS
SM
MD
LG