Линклар

logo-print

Верховний Рада Севастопол масаласини муҳокама қилади


Бугун Украина парламенти – Верховний Радада Россия Қора денгиз флотининг Қримдаги базасини 2042 йилгача сақлаб қолиш тўғрисида Москва билан Киев ўртасида эришилган келишувни ратификация қилиш режалаштирилган.

Келишувга 21 апрел куни Россия ва Украина президентлари Дмитрий Медведев ва Виктор Януковичларнинг учрашувида эришилган эди.

Киевнинг Россия Қора денгиз флоти Севастополдаги базасидан фойдаланиш муддатини узайтиришга рози бўлиши эвазига Москва Украинага сотадиган гази нархини 30 фоизга туширишга рози бўлган эди.

Украина мухолифати келишувни Конституцияга қарши ва Украина миллий манфаатларига зид, деб баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG