Линклар

Сенатор 60 россияликка виза бермаслик тарафдори


АҚШ Сенати аъзоси Бенжамин Кардин Оқ Уйни ҳибсда сақланган юрист Сергей Магнитскийнинг ўлимига алоқаси бўлиши мумкин бўлган россиялик 60 нафар амалдорга нисбатан виза имтиёзларини бекор қилишга чақирди.

Мэриленд штатидан сайланган демократ сенатор Кардин ўз сўрови билан АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга мурожаат қилди.

Бенжамин Кардин АҚШ Конгресси ҳузуридаги Ҳелсинки инсон ҳуқуқлари комиссияси раисидир.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича, Россия маъмурлари Сергей Магнитский учун тергов изоляторида яратган шароит қийноққа солишдан бошқа нарса бўлмаган, терговчилар ўзлари учун керакли кўрсатмаларни ундириш учун унга ҳатто тиббий ёрдам кўрсатишларига рухсат бермаган.

Ўтган йилнинг ноябрида Hermitage Capital инвестиция жамғармаси юристи, 37 га кирган Магнитский Москвадаги тергов изолятори касалхонасида юрак ҳуружидан вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG