Линклар

Қурманбек Бакиев дахлсизлик мақомидан маҳрум қилинди


Қирғизистон Муваққат ҳукумати собиқ президент Қурманбек Бакиевни ҳуқуқий дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида декрет қабул қилди.

Бу ҳақда ахборот агентликлари Муваққат ҳукумат матбуот хизматидан олинган маълумотга таяниб хабар қилди.

Бакиевни ҳуқуқий дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорга унинг мамлакат Олий бош қўмондони бўлатуриб, қуролсиз митингчиларга қарши ўт очишга буйруқ бергани асос бўлди.

Муваққат ҳукумат Беларус ҳукуматидан Қурманбек Бакиевни Қирғизистонга экстрадиция қилишни талаб қилмоқчи.
XS
SM
MD
LG