Линклар

Украина ва Россия келишуви ратификация қилинди


Украина парламенти Қрим ярим оролидаги Севастопол базасини 2042 йилгача Россия ҳарбий флотига ижарага бериш ҳақида Россия билан имзоланган шартномани ратификация қилди.

Овоз бериш натижасини парламент раиси Володимир Литвин эълон қилди.

- Шартномани ёқлаб 236 депутат овоз берди. Қарор қабул қилинди, деди парламент раиси.

Украина депутатлари овоз бераётган пайтда парламент ташқарисида минглаб фуқаро норозилик намойиши ўтказди.

Айни пайтда Россия Давлат думасининг 450 депутатидан 410 нафари Украина билан имзоланган шартномани ёқлаб овоз берди.

2017 йилда муддати тугайдиган шартномани 25 йилга узайтириш ҳақидаги келишув ўтган ҳафта Россия президенти Дмитрий Медведев ва Украина президенти Виктор Янукович томонидан имзоланди.

Украина мухолифати бу келишувни Украина миллий манфаатларини сотиш, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG