Линклар

Тожикистон-Ўзбекистон расмийлари учрашмоқда


Тошкентда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонасига асосланиб Азия-Плюс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон делегациясига Бош вазир Муродали Алимардон бошчилик қилмоқда.

Манбага кўра, бир кунлик музокаралар чоғида Тожикистон расмийлари энергетика ва икки томон учун муҳим бўлган бошқа муаммоларнинг ҳал этилишига умид қилмоқда.

Учрашувда қатнашаëтган Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилик қилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг аввалги йиғилиши 2009 йил феврал ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG