Линклар

Бакиев оммавий қирғинда айбланмоқда


Қирғизистон муваққат ҳукумати бошлиғи ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Қурмонбек Бакиев оммавий қирғин содир этганликда айбланаётганини айтди.

Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида муваққат ҳукумат Бош вазири ўринбосари Азимбек Бекназаров¸ Бакиевга қарши ўз ваколатларини суиистеъмол қилганлик айби ҳам эълон қилингани ва унинг ҳуқуқий дахлсизлик мақомидан маҳрум қилинганини билдирди.

Бекназаровга кўра, собиқ Совет иттифоқи давлатлари ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ Беларус ҳукумати Қурмонбек Бакиевни ватанига экстрадиция қилиши керак.

7 апрел куни Бишкекда ҳукуматга қарши уюштирилган исёнларда 85 киши нобуд бўлганидан кейин Бакиев мамлакатни тарк этиб Беларусдан бошпана топди.
XS
SM
MD
LG