Линклар

Россия ва Норвегия чегара борасида келишувга эришди


Россия ва Норвегия табиий ресурсларга бой бўлган Баренц денгизи чегараси борасида муросага эришди.

Шу билан 40 йилдан бери давом этиб келаётган чегара муаммоси ҳал этилди.

Осло шаҳрида сўзлаган Россия президенти Дмитрий Медведев ва Норвегия Бош вазири Йенс Столтенберг баҳсли ҳудуд “муҳимлиги жиҳатидан тенг иккига бўлиб олингани”ни айтди.

Келишувда икки давлатнинг шу ҳудудда нефт ресурсларини ўзлаштириш ва балиқчилик билан шуғулланиши мумкинлиги назарда тутилган.

1970 йилдан бери Норвегия ва Совет иттифоқи, кейинчалик Россия улкан нефт ва газ заҳираси борлиги тахмин қилинадиган Баренц денгизидаги 175 минг квадрат километр ҳудуд борасида баҳслашиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG