Линклар

БМТ Қандаҳорда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди


БМТ матбуот вакили Сюзан Мануэл буни Қандаҳор шаҳрида хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашгани билан изоҳлади.

Унга кўра, ташкилотнинг айрим хорижлик ходимлари пойтахт Кобулга кўчирилган.

Маҳаллий ходимларга эса уйда ўтириш тавсия қилинган.

Сўнгги бир неча ҳафта давомида Қандаҳорда исёнчилар қатор худкушлик ҳужумларини амалга оширди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари шу ҳафтада суиқасд қурбони бўлди.

НАТО кучлари Толибон ҳаракатининг таянч ҳудуди бўлган Қандаҳор шаҳрини жанггарилардан тозалаш учун ёз фаслида кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG