Линклар

Россия чекистлари салоҳияти кучайтирилмоқда


Россиялик депутатлар Федерал хавфсизлик хизмати ваколатларини ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси хавфсизлик хизмати ходимларига якка шахсларни норасмий суҳбатга чақириш, ҳукуматга қарши фаолиятда қатнашмаслик тўғрисида ёзма огоҳлантириш бериш, унга писанд қилмаган фуқароларни жаримага тортиш ёки ҳибсга олиш ҳуқуқи берилишини назарда тутади.

Терроризмга қарши курашни кучайтириш чоралари доирасида Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси шанба куни Давлат Думасига тақдим қилинди.
XS
SM
MD
LG