Линклар

logo-print

Мухолифатчиларга қарши компромат уруши бормоқда


Махсус хизматлар навбатдаги амалиëтининг нишони Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири Виктор Шендерович бўлди.

Махсус хизматлар навбатдаги амалиëтининг нишони Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири Виктор Шендерович бўлди.

Сўнгги ой ичида иккинчи маротаба қатор Россия мухолифати фаолларининг “нозик” ҳолатда тасвирга тушурилган видеороликлари интернетга чиқарилди ва бу мухолифатга қарши бораëтган компроматлар урушининг давоми сифатида кўрилмоқда.

Интернет олами яна бир бор ларзага келди:

интернет тўри орқали намойиш килинган 5 дақиқали бир нечта эпизодлардан иборат роликда машҳур рус ёзувчиси, журналисти ва ҳажвиячиси Виктор Шендерович, Россияда таъқиқланган Миллатчи-большевиклар партияси (НБП) лидери Эдуард Лимонов ва Нолегал иммиграцияга қарши Ҳаракат (ДПНИ) бошлиғи Александр Белов-Поткинларнинг бир аёл билан жинсий алоқада бўлганликлари тасвирланган.

Бундан сал илгарироқ ноъмалум шахслар томонидан “Мы” ҳаракати лидери Роман Доброхотов, “Солидарность” ҳаракати бюроси аъзоси Илья Яшин, Newsweek журналининг Россия нашри бош муҳаррири Михаил Фишман ва сиёсатшунос Дмитрий Орешкинларга қарши бадном қилувчи видеороликлар эълон қилинган эди. Роман Доброхотовнинг “Озод Пресса”га берган хабарига кўра, уни ҳам худди шу роликларда “иштирок” этаëтган Катя исмли аёл айнан шу хонага интервью олиш учун таклиф қилган. Лекин қиз унга кокаин таклиф қилиши биланоқ нохушликни сезган Доброхотов бу жойдан чиқиб кетган.

- Бу ҳолатда ким буюртмачи эканлигини аниқлаш зарур. Нима бўлганда ҳам¸ улар нафақат яширин вебкамералар ўрнатиш, балки ГИБДД (Ҳаракат хавфсизлиги инспекцияси) ходимлари ёрдамида видеотасвирга тушириши ва кокаиндан қўрқмасдан фойдаланишидан хулоса чиқариш мумкин: демак бунда куч ишлатар тизимлари бевосита иштирок этган! дейди “Мы” ҳаракати лидери Роман Доброхотов.

Шендерович LiveJournal-даги шахсий блог саҳифасида видеонинг ҳақиқий эканлигини тан олди ва унга Россия президенти маъмуриятининг алоқадорлигини билдирди. Озодлик билан суҳбатда эса Шендерович:

- Мен ўзим тўғримда шунча ёлғон эшитдимки - каттакон маошлар, чет-эл фуқаролиги, Березовский билан алоқалар, сотқинлик ва ҳокaзо. Бир тўда бўҳтон. 10 йил ичида охири мана битта топишди¸ дея гапирди.

Гап шундаки, 11 йил олдин Виктор Шендерович ўз ҳажвий дастурларидан бирини ўша пайтда ҳаммомда яланғоч аёллар билан видеотасвирга туширилган Россия Бош прокурори Юрий Скуратовга бағишлаган эди. Ўшанда Шендерович” Менинг ҳам орқамдан пойлаш бошланадиган кунгача эсон-омон етиб бораман деган умиддаман! Менда ҳеч қандай сирларим йўқ - эшитаверинг, болакайлар! деб кулган. Шайтон бу сўзларга омин деганга ўхшайди...

“Солидарность” ҳаракати раёсати аъзоси Илья Яшин эса бу видеотасвирлар Кремл раҳбарияти розилиги билан амалга оширилганини айтади.

- Менинг ишончим комилки, бу провокациялар ортида Россия ҳукумати турибди. Владислав Сурков, Василий Якемченко – буларнинг мазкур провокацияларга алоқадорлиги текширилиши лозим. Мен шу кунларда вазиятни ўрганиб чиқилиши учун Генпрокуратурага мурожаат қилмоқчиман¸деди Илья Яшин.

Яшиннинг сўзларига кўра, у ҳам Катя билан учрашган, лекин унинг видеоси негадир интернетга чиқарилмаган.

Шендерович бу видеотасвирларнинг чиқарилишидан асосий мақсадни сиёсий товламачилик деб ҳисоблайди:

- Бадном қилиш - бу бир масала. Кокаин, қизлар, секс ва ҳоказо… Яна бир асосий масала - шантаж. Менинг текширилган маълумотларимга кўра бу «жанобларнинг» чўнтагида кўплаб машҳур шахсларга таалуқли видеолар мавжуд. Бу видеолар келажакда шантаж учун ишлатилади. Бу ҳолат жамоатчилик назаридан четда қолмаслиги керак.

Блогосфера жамоатчилигининг тасдиқлашича, бундай видеокомпроматлар вақти-вақти билан интернетга чиқарилиб туради.

Махсус хизматларнинг “ноқулай” шахсларни бадном қилиш ва репутациясига путур етказиш нафақат Россия, балки Ўзбекистонда ҳам кенг қўлланилади. Бу усул собиқ КГБ дан қолган амалий натижа берувчи чора-тадбирлардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходимининг Озодликка айтишича, МХХ органлари ҳам мухолифат фаоллари ва журналистларни бадном қилиш учун бу усулни кенг қўллайди ва доимий равишда видео-ва аудио компромат тўплаб боради.

Масалан¸Ўзбекистон собиқ вице-президенти Шукрулло Мирсаидов, давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов, таниқли телебошловчи Октябр Мўминов ва бошқа бир қатор машҳур шахслар номини айнан шу усул орқали бадном қилиш уринишлари бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG