Линклар

Саркози Ху билан Эронни муҳокама қилади


Франция президенти Николя Саркози бугун Хитойга уч кунлик сафарини бошлайди.

Сафар давомида Франция раҳбари Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзиньтао билан сўзлашувлар ўтказади.

Хабар қилинишича, музокаралар давомида Франция ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳамда Эроннинг ядровий дастури муҳокама қилинади.

Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидир.

Хавфсизлик кенгаши ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG