Линклар

Клинтон Ироқ сиёсатчиларини муросага чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ироқдаги сиёсий кучларни ўзаро келишмовчиликларни бартараф этиб, тезроқ янги ҳукуматни тузишга чақирди.

Сешанба куни Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Клинтон Ироқ сиёсатчиларини 7 март куни ўтказилган парламент сайловида иштирок этган ироқликлар иродасини ҳурмат қилишга даъват қилди.

Давлат котиби фикрича, янги ҳукуматни тузишни тезлатиш "кучли, мустақил ва демократик Ироқ" манфаатларига ётадиган амалдир.

Ироқдаги сиёсий кучлар бир-бирларини сайлов давомида қонунбузарликка йўл қўйганликда айбламоқда.

Бир неча ўн номзодга берилган овозлар бекор қилинди, баъзи номзодлар учун берилган овозлар қайта саналадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG