Линклар

АҚШ мудофаа вазири исроиллик ҳамкасби билан учрашди


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Эрондан чиқиш эҳтимоли бўлган ядровий таҳдидга қарши ўзи етакчилигидаги идора ишлаб чиққан чоралар режасидан кўнгли тўлганини билдирди.

Бу ҳақда Гейтс Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак билан сешанба куни Вашингтонда ўтказган сўзлашувларидан сўнг баёнот берди.

Гейтсга кўра, Вашингтоннинг Эрон ядровий дастури бўйича стратегияси дипломатик чоралар билан қатъий санкциялар омухтасидир.

Исроил мудофаа вазири АҚШнинг мазкур масаладаги позициясини қувватлар экан, Эронга қарши чоралар у ядровий қуролга эга бўлишга улгурмай туриб кўрилиши керак, деди.

АҚШ мудофаа вазири, шунингдек, Сурия ва Эронни Ливандаги радикал "Хизбуллоҳ" гуруҳига қурол-аслаҳа етказиб бераётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG