Линклар

ОИТСга чалинган ажнабийлар Хитойга бора оладиган бўлди


Хитой ОИТСга чалинган ёки танасида иммун тақчиллиги вируси бор чет элликларни мамлакатга киритиш таъқиқини бекор қилди.

Мазкур масалага оид қонунга ўзгартишлар киритилгани тўғрисида сешанба куни эълон қилинди.

Кузатувчилар бу ўзгаришни шанба куни Шанхайда очиладиган Умумжаҳон Expo-2010 кўргазмаси билан боғламоқда.

Кўргазмани тахминан 100 миллион, шу жумладан, 4 миллион чет эллик томошабин бориб кўриши кутилмоқда.

Жаҳоннинг 50 дан зиёд мамлакатида ИТВ юқтирган одамларга нисбатан чекловлар жорий этилган.
XS
SM
MD
LG